date

Россия қўшинлари Украина ўқув марказига «Искандар»лар билан зарба берди

Россия қўшинлари Украина ўқув марказига «Искандар»лар билан зарба берди

24 сентябр, чоршанба куни Россия армияси Украина қуролли кучларининг қуриқлик қўшинлари таркибидаги ўқув бўлинмасига йўналтирилган қўшма ҳужум уюштирди. Украина ҳарбийлари Facebookʼда маълум қилишича, ушбу зарба вақтида бир нечта қурол турлари қўлланилган, улар ичида иккита «Искандар» баллистик ракетаси ҳам борлиги қайд этилган.

Украина қўшинларининг расмий саҳифасида эълон қилинган баёнотда айтилишича, аниқ нишонга йўналтирилган зарба натижасида шахсий таркибга хавфсизлик чоралари кўрилганига қарамай, йўқотишларни бутунлай олдини олиш имкони бўлмаган. Ҳозирча қурбонлар сони ва ҳодиса содир бўлган аниқ жой очиқланмаган.

Аввалроқ Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари Чернихив вилоятида Украина армиясининг ўқув марказлари жойлашган ҳудудларга ракета ва дрон зарбалари берилгани ҳақида маълум қилган эди. Бу ҳужумлар Украинадаги ҳарбий инфратузилмаларнинг хавф остида қолишини яна бир бор кўрсатди.

Украина ҳарбийлари маълум қилишича, ҳозирда шахсий таркибнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида ўқув марказлари, полигонлар ва бошқа ҳарбий объектларни ишончли бошпаналар билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, хизматчиларни душман томонидан йўлга қўйилган ракета ва ҳаво ҳужумлари пайтида муҳофаза қилиш учун қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Мутасаддилар таъкидлашича, бу каби чоралар келгусидаги эҳтимолий талафотларни камайтиришга ва шахсий таркибни кучли зарбалардан ҳимоя қилишга қаратилган. Шу боис, Украина қуролли кучлари хавфсизлик тизимини янада кучайтиришда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия қўшинлари Украина ўқув марказига «Искандар»лар билан зарба берди