Иш қидираётганлар учун яхши янгилик – прогнозларга кўра, кадрларга бўлган талаб бутун дунё миқёсида йилига 19 фоиз ўсар экан. Чакана савдо, соғлиқни сақлаш, технология каби соҳаларнинг тезкор эволюцияси кўпчилик билмаган янги талабгор касбларни келтириб чиқаради.
1. Тиббий ускуналарни таъмирловчи уста
Даволовчи шифокорлар – замонавий технология ёрдамида даволаш жараёнини амалга оширувчи ва бемор билан муомала қилувчи кишилар. Бироқ мураккаб биотиббий ускунани таъмирловчи техникларга бўлган талаб шифокорларга бўлган талабдан анча катта. Шифохонадаги ётоқлар, ғилдиракли электрон креслолар ва мураккаб ташхис қўювчи ускуналар – буларнинг барчасини таъмирловчи уста бўлмаса, улар яроқсиз ҳолга келади.
2. Радиоактив фармацевтика мутахассиси
Бундай лавозимни фақат радиоактив тиббиёт соҳасида таълим олган малакали шифокорларгина эгаллаши мумкин. Томография, радионуклид фармацевтика, нур билан даволаш ва умуман онкологик касалликларни даволашдаги муҳим соҳаларида бундай маҳорат эгасига талаб катта бўлади.
3. Таваккални бошқарувчи мутахассис
Замонавий жамиятда ахборот хавфсизлиги ҳар қандай компания бюджетида биринчи ўринда туради. Хавфсизлик бўйича мутахассис компаниянинг нозик томонларини ҳимоя қилиш ва муҳим маълумотларни ўғриликдан асраш имконини беради, у таваккал ҳолатларини фаол баҳолайди ва эҳтиёт чораларини амалга оширади. Бундай лавозимда профессионал тайёргарликдан ўтувчи IT-мутахассислар ишлаши мумкин.
4. Wellness маслаҳатчи
Коучинг ва шахсий мураббийлик аввалгидек энг талабчан касблар қаторидан жой олган. Яқин йилларда меҳнат бозорида янги касб эгаларини тақозо қилувчи яна бир касб пайдо бўлади. Бу Wellness маслаҳатчилар, яъни шахсий соғлиқни назорат қиладиган ва ҳар бир инсоннинг эҳтиёжидан келиб чиқиб стратегиялар ишлаб чиқадиган кишилар.
5. Ташкилий руҳшунос
Ташкилий руҳшунослик HR-менежерларнинг вазифасига киради. Ташкилий руҳшунос компанияга иш унумдорлигини, ходимларнинг қониқишини ошириш, шунингдек уларни янги малакаларга ўргатиш учун керак. Бу касб эгаси иш унумдорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш соҳаларида бир қатор дастурларнинг бошқарилиши ва уларни ривожлантириш учун масъул бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар