date

Шимолий Кореяда муҳаббат мактублари расман таъқиқланди

Шимолий Кореяда муҳаббат мактублари расман таъқиқланди

Шимолий Кореяда фуқароларнинг бир-бирига севги изҳор қилинган мактублар ёзишини қатъий равишда ман этишди. Расмийлар бу амалиётни “капиталистик бузуқ турмуш тарзи” сифатида баҳолаб, қаттиқ қоралади.

Metro нашри ёзишича, Ҳамҳун шаҳридаги бир фабрикада юз берган воқеа мамлакат миқёсида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ёшлар ташкилоти вакиллари ўтказган текширув пайтида севги мактуби топилган. Унда “Мен сени яхши кўраман” ва “Фақат сен ҳақингда ўйлайман” каби жумлалар ёзилгани маълум қилинди.

Мазкур ҳолатдан сўнг мактуб муаллифи жамоат олдида “ахлоқан бузуқ” сифатида қаттиқ танқид қилинди. У ҳамкасблари олдида ўз қилмишини тан олиб, очиқча пушаймонлик билдиришга мажбур этилди.

Гувоҳларнинг айтишича, фабрикадаги бошқа ишчилар ҳам бу жараённи мажбуран кузатишга тўғри келган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Кореяда муҳаббат мактублари расман таъқиқланди