Хитойда ижтимоий тармоқларда “атайин салбий кайфият уйғотувчи” постлар ва фикрлар тақиқланиши ҳақида маълум қилинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ёзди.
Киберхавфсизлик бошқармаси томонидан икки ойлик махсус кампания бошланди. Унинг доирасида ижтимоий тармоқлар, қисқа видеоплатформалар, стриминг хизматлари ҳамда изоҳлар бўлими кучайтирилган назорат остида бўлади.
Маълумотларга кўра, режа нафақат ёлғон хабарлар ёки зўравонликка чақирувчи материалларга қарши қаратилган, балки “орттиқча пессимизм”, умидсизликка чорловчи постлар, ўзини камситувчи баёнотлар ва сунъий интеллект орқали яратилган зўравонлик саҳналари ҳам тақиқланади.
Бундай контент тарқатган платформалар ёки шахслар жазога тортилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бу илк ташаббус эмас — Пекин 2021 йилдан буён шунга ўхшаш камида беш марта кампания бошлаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!