АҚШ қирувчи самолётлари Аляска яқинида Россияга тегишли ҳарбий самолётларни кузатиш учун ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда CBS News хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, Россиянинг иккита Ту-95 ва иккита Су-35 учоғи Аляска ҳаво мудофаа идентификация зонасига кирган. Уларни назорат қилиш мақсадида АҚШ қўшинлари томонидан E-3 радилокацион самолёти, тўртта F-16 қирувчиси ҳамда тўртта KC-135 ёқилғи тўлдирувчи самолёти парвоз қилган.
Шимолий Америка космик-ҳаво мудофааси қўмондонлиги баёнотида таъкидланишича, операция ортидан ҳеч қандай кутилмаган воқеа содир бўлмаган ва барча учоқлар режа асосида базаларига қайтган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар