date

Ҳиндистон АҚШ га шарт қўйди: Россия нефти ўрнига Эрон ва Венесуэладан нефт олиш

Ҳиндистон АҚШ га шарт қўйди: Россия нефти ўрнига  Эрон ва Венесуэладан нефт олиш

Bloomberg агентлигининг маълумот беришича, Ҳиндистон ҳукумати расмийлари Трамп маъмуриятидан Россиядан нефт импортини сезиларли даражада камайтириш эвазига санкциялар остидаги Эрон ҳамда Венесуэладан нефт харид қилишга рухсат беришни сўраб чиқди.

Агентлик манбасига кўра, шу ҳафта АҚШга ташриф буюрган Ҳиндистон делегацияси расмий мулоқотлар чоғида мазкур илтимосни яна такрорлади. Ҳиндистон вакиллари таъкидлаганидек, Россия, Эрон ва Венесуэла каби йирик етказиб берувчилардан бир вақтнинг ўзида таъминот тўхтатилиши жаҳон бозорида нефт нархининг кескин ўсишига сабаб бўлиши мумкин.

Музокаралар АҚШ ҳукумати Россия билан нефт савдоси учун Ҳиндистонга нисбатан қатъий тарифлар жорий этганидан кейин ўтказилди. Шунга қарамай, мамлакат ҳозирча Россиядан нефт импорт қилишни қисқарган ҳажмда бўлса ҳам давом эттирмоқда.

Шу ҳафта Ню-Йоркда Америкада бўлган Ҳиндистон савдо вазири Пиюш Гойял эса АҚШдан нефт ва газ харидларини кўпайтириш ниятини очиқ билдирди. «Бизнинг энергия хавфсизлиги стратегиямизда АҚШнинг улуши жуда катта бўлиши кўзда тутилган», – деди у.

Маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг нефтга бўлган эҳтиёжининг қарийб 90 фоизи импорт ҳисобидан қопланади. Россиянинг арзонроқ таъминоти эса мамлакат учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Масалан, июль ойида Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари Россия нефт баррелини ўртача 68,90 доллардан, Саудия Арабистони нефт баррелини 77,50 доллардан, АҚШ нефт баррелини эса 74,20 доллардан харид қилган. Ҳозирги вақтда Ҳиндистон танкер орқали етказиб бериладиган Россия нефтининг энг йирик харидори ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон АҚШ га шарт қўйди: Россия нефти ўрнига Эрон ва Венесуэладан нефт олиш