date

NASA ва олимлар 2024 YR4 астероидини йўқ қилиш режасини муҳокама қилмоқда

NASA ва олимлар 2024 YR4 астероидини йўқ қилиш режасини муҳокама қилмоқда

Халқаро arXiv олимлари гуруҳига қўшилган NASA мутахассислари 2024 YR4 астероидини Ер ёки Ой билан эҳтимолий тўқнашувдан олдин ядровий зарба ёрдамида йўқ қилиш ғоясини таклиф қилишди. Жамоа сайтидаги маълумотларга кўра, бу мавзуда бир нечта сценарий кўриб чиқилмоқда.

Тадқиқотчилар икки йўлни таклиф қилишган. Биринчи вариант — астероиднинг орбитасини ўзгартириш, унинг ҳаракат йўналишини бошқа томонга буриш. Иккинчи вариант эса кучли ядро қуроли билан зарба беришдир. Олимларнинг ҳисобича, қуввати бир мегатонна атрофидаги ядровий қурол астероидни бутунлай парчалаш учун етарли бўлиши мумкин.

Сўнгги қарор 2028 йилнинг охирларида қабул қилинади. Бу вақтда 2024 YR4 Ерга яқинлашиб, хавф даражаси яна бир бор баҳоланади.

Астероид 2024 йил декабр ойида аниқланган бўлиб, диаметри тахминан 60 метр. Унга кўра, фазовий жисм шакли картошкага эмас, балки хоккей шайбасига ўхшайди. Қолаверса, у жуда катта тезликда айланади — ҳар 20 дақиқада ўз ўқи атрофида тўлиқ айланишни амалга оширади. Тадқиқотчилар фикрича, у Марс ва Юпитер оралиғидаги асосий камардан ажралиб чиққан ва таркиби силикат моддаларга бой.

Ҳозирги баҳоларга кўра, 2024 YR4нинг Ерга урилиш эҳтимоли 0,28 фоиз, Ойга тўқнашиши эса 4 фоиз атрофида.

Иккала ҳолатда ҳам оқибатлар ниҳоятда салбий бўлиши мумкин. Ер билан тўқнашувда портлаш кучи Ҳиросимадаги атом зарбасидан 2000 баравар кучлироқ бўлади. Агар астероид Ойга урилишини амалга оширса, у ҳолда улкан чанг зарралари тарқалиб, сунъий йўлдошлар, космик телескоплар ва фазовий станцияларни йўқ қилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » NASA ва олимлар 2024 YR4 астероидини йўқ қилиш режасини муҳокама қилмоқда