date

Х авлоди истеъмол бозорида 15,2 триллион долларлик кучга айланди

Х авлоди истеъмол бозорида 15,2 триллион долларлик кучга айланди

1965–1980 йилларда туғилган Х авлоди вакиллари бугунги кунда глобал истеъмол бозорида асосий ҳаракатлантирувчи омилга айлангани маълум қилинди. «Репорт»нинг ёзишича, Nielsen халқаро тадқиқот маркази маълумотларига кўра, фақатгина Америка Қўшма Штатларида 2025 йил давомида мазкур авлод вакиллари маҳсулот ва хизматларга умумий ҳисобда 15,2 триллион доллар сарфлаши кутилмоқда.

Тадқиқотчилар таъкидлашича, Х авлоди ҳаётда барқарорлик ва изчилликни бош мезон сифатида белгилайди. Улар одатда ўз тажрибаларига асосланган ҳолда қарор қабул қилишади, импулсив ёки бефойда истеъмолдан қочишади ҳамда ортиқча харажатдан эҳтиёт бўлишади. Шунинг учун улар кўп маблағ сарфласалар ҳам, асосан самарали ва фойдали харидларни афзал кўришади.

Қиёс учун, кейинги авлодлар истеъмоли бирмунча бошқача. Миллениаллар (Y авлоди, 1981–1996 йилларда туғилган) кўпроқ янги тажрибалар сари интилса, Z авлоди – «зуммерлар» (1997–2012 йилда туғилган) эса жамоатчилик фикрига асосланиб танлов қилади.

Мутахассислар таъкидлашича, интернет оммалашишидан олдинги даврда катта ёшга етган, аммо рақамли технологияларга ҳам тез мослашиб кетган Х авлодининг афзаллиги шундаки, улар истеъмолчи сифатида ҳам анъанавий, ҳам онлайн каналларни уйғун қўллаш имконига эга. Бу эса харид маданиятини янги босқичга олиб чиқади.

Шу жиҳатдан, экспертлар фикрича, мазкур ҳолат чакана савдо соҳасида улкан имкониятлар эшигини очади. Бу нафақат бозорда рақобатни кучайтиради, балки умумий иқтисодий ўсиш ва истеъмолчилар учун янги йўналишларни ҳам рағбатлантиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Х авлоди истеъмол бозорида 15,2 триллион долларлик кучга айланди