date

Лукашенко Зеленский билан суҳбатга тайёрлигини билдирди

Лукашенко Зеленский билан суҳбатга тайёрлигини билдирди

Беларус раҳбари Александр Лукашенко Украина президенти Владимир Зеленский билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришни хоҳлашини маълум қилди. Бу ҳақда у “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида таъкидлади.

“Мен у билан суҳбат қуришни истайман, чунки унга айтадиган гапларим кўп. Маслаҳатлашув жараёнини бошлаш вақти етди. Чунки Россия армияси фронтнинг деярли барча йирик аҳоли пунктларини назорат остига олди, уларнинг ҳаракатини тўхтатиш эса жуда мушкул бўлади”, — деди Лукашенко.

Беларус етакчисига кўра, Зеленский мавжуд вазиятдан тўғри хулоса чиқармаса, Украина умуман ўз давлатчилигини йўқотиши хавфи бор. “Можарони ҳал этиш учун яхши таклифлар бор, улар ҳақида ҳатто АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам хабардор”, — дея қўшимча қилди Лукашенко.

Маълумки, Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан сўнг, Киев ва Минск муносабатлари кескин совиб кетганди. Украина расмийлари қўшни давлатни Москвага агрессия учун шароит яратиб беришда айблаб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко Зеленский билан суҳбатга тайёрлигини билдирди