date

АҚШ Ҳиндистондан Россия нефтидан воз кечишни талаб қилмоқда

АҚШ Ҳиндистондан Россия нефтидан воз кечишни талаб қилмоқда

АҚШ Ҳиндистон билан янги савдо келишуви тузиш жараёнида асосий шарт сифатида Нью-Деҳлининг Россия нефтини харид қилишини чеклаш масаласини қўйган.

Reuters хабарича, музокаралар давомида Вашингтон вакиллари ҳинд ҳамкасбларига тарифларни пасайтириш ва савдо келишувига эришиш учун Россия нефтини сотиб олишни қисқартириш зарурлигини таъкидлаган.

Америкалик расмийлар музокаралар самарали ўтаётганини билдиришган, аммо уларнинг фикрича, АҚШ бозорига кириш, савдо тақчиллиги ҳамда Россиядан энергия етказиб берилишини камайтириш бўйича яна қўшимча иш олиб бориш талаб этилади.

Шу тариқа, Вашингтон янги келишув орқали Ҳиндистонни Россиядан узоқлаштиришга ва ўз иқтисодий манфаатларини мустаҳкамлашга интилаётгани кузатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Ҳиндистондан Россия нефтидан воз кечишни талаб қилмоқда