date

Нетаньяху: Исроил "ишни ўз қўли билан тугатади"

Нетаньяху: Исроил "ишни ўз қўли билан тугатади"

Агар ХАМАС АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан таклиф қилинган Ғазо тинчлик режаси шартларини рад этса ёки бажармаса, Исроил ишни ўз қўли билан тугатади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Вашингтонда Трамп билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда Sky News.

"Буни осон ёки қийин йўл билан қилиш мумкин. Биз барча томонларга буни тинч йўл билан ҳал қилиш имкониятини бермоқдамиз", деди Нетаньяху.

Унинг огоҳлантиришига кўра, агар ХАМАС режани рад этса ёки қабул қилиб, кейин унга қарши туришга ҳаракат қилса, Исроил "ишни ўз қўли билан тугатади".

Нетаньяху Исроилнинг ҳарбий мақсадларига эришиш кераклигини таъкидлаб, мамлакат "ХАМАС Ғазода қолиши учун энг яхши ёшларимизни қурбон қилиб, бу даҳшатли курашни олиб бормаганини" айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяху: Исроил "ишни ўз қўли билан тугатади"