Қозоғистоннинг Тараз шаҳрини Муҳаббат исмли қизча воқеаси ҳайратлантирди. Яқинда жарроҳлар қизни операция қилишди ва унинг ошқозонидан бир килограмм соч чиқариб олишди. 11 ёшлик қизчанинг ошқозони тўлиқ ва ичакларининг бир қисми соч билан тўлган бўлган.
Қизча тунда шифохонага олиб келинган. У қорнидаги оғриқлардан тўхтамай йиғлаган. Қизча тўла ошқозони билан на овқат ея олган, на сув ича олган. Жарроҳлар унинг ошқозонига етиб боришганда, унда бир уюм сочни аниқлашган. У ташқи кўринишидан намат матосига ўхшаш бўлган.
Аниқланишича, қизча Рапунцель синдромидан азият чеккан. Бу синдром руҳий касаллик бўлиб, ундан азият чекувчилар асабийлашиш вақтида ўз сочларини ейишни бошлайдилар. Ажаб эмаски, бу муаммо кўпинча ошқозон-ичак йўлида жиддий оқибатларга олиб келади.
Бундай касалликда ичак ва ошқозонни жарроҳлик аралашувисиз тозалаб бўлмайди ва бундай муолажа зудлик билан амалга оширилиши лозим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди