date

Ёгурт дўконидаги жиноят 34 йилдан кейин фош этилди

Ёгурт дўконидаги жиноят 34 йилдан кейин фош этилди

Остин (Техас) полицияси 1991 йилда содир бўлган, кенг жамоатчилик эътиборини тортган машҳур жиноят бўйича гумонланувчини аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Deadline нашри хабар берди.

34 йил давомида сирлигича қолган “Ёгурт дўконидаги қотилликлар” иши замонавий ДНК таҳлиллари ёрдамида очилди. Тергов органлари 26 сентябрь куни гумонланувчининг шахси Роберт Эугене Брашерс эканини маълум қилди.

Брашерс илгари ҳам 1990 йиллардаги бир нечта қотилликларга ва 1997 йилда 14 ёшли қизни зўрлаш воқеасига алоқадор бўлгани қайд этилган. 1999 йилда у яна бир гумонланган жиноятдан кейин полиция билан тўқнашувда ўз жонига қасд қилган.

Расмий баёнотда терговчилар ушбу йиллар давомида жабрланувчилар оилаларига содиқ қолиб ишлаганлари таъкидланди.

Қотиллик 1991 йил 6 декабрда юз берган эди. 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган тўрт нафар қиз музлатилган ёгурт дўконида ўз сменасини якунлаётганда номаълум шахс ҳужум қилган. Улар боғланган, зўравонликка учраган ва шафқатсизларча ўлдирилган. Дўконга эса атайлаб ўт қўйилган.

Мазкур жиноят кейинчалик 2025 йилда суратга олинган “Ёгурт дўконидаги қотилликлар” мини-сериалида ва ёзувчи Кори Митчеллнинг “Ўлдирилган бегуноҳлар” китобида тасвирланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ёгурт дўконидаги жиноят 34 йилдан кейин фош этилди