Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров оғир жиноятлар учун ўлим жазосини қайта жорий этиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Аскат Алагозов хабар берди.
Маълумотга кўра, Президент Администрациясига болалар, қизлар ва аёлларга қарши содир этиладиган жиноятлар учун энг оғир жазо чораларини назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берилган.
Жапаровнинг ташаббусига 17 ёшли Айсулу Мукашева билан боғлиқ фожиали ҳодиса туртки бўлди. Айсулу 27 сентябрь куни йўқолиб қолган, кейинчалик унинг жасади Кемин туманида топилган. Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинган 41 ёшли эркак уни ўғирлаб, зўрлаб ва ўлдирганини тан олган.
Бу воқеа жамиятда катта резонанс уйғотди ва жиноятчиларга нисбатан жазони кучайтириш ҳақидаги баҳсларни янада кучайтирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!