date

Россияда ёқилғи танқислиги: Осиё ва Беларусдан бензин импорти ортмоқда

Россияда ёқилғи танқислиги: Осиё ва Беларусдан бензин импорти ортмоқда

Россия ҳукумати энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларига дронлар ҳужумидан кейин мамлакатдаги ёқилғи танқислигини компенсация қилиш мақсадида Хитой ва Осиёнинг бошқа мамлакатларидан бензин импортини бошлаш бўйича чора-тадбирлар пакетини тайёрлади.

«Коммерсант»нинг хабар беришича, Москва ХХРдан ташқари, Жанубий Корея ва Сингапурдан ҳам бензин сотиб олишни мўлжалламоқда. Бензин импорти учун Узоқ Шарқдаги айрим назорат-ўтказиш пунктлари орқали келтириладиган ёқилғига импорт божларини ноллаштириш режалаштирилган. Бу орқали импортёрларга жаҳон ва ички бозор нархлари ўртасидаги фарқ давлат томонидан қопланади.

Осиёдан бензинни етказиб беришни учта компания амалга оширади — «Роснефт», Мустақил Нефтгаз Компанияси (ННК) ва «Саноат хомашёси импорти» давлат ташқи иқтисодий бирлашмаси. Ушбу компаниялар ҳар ойда Сибирдаги нефтни қайта ишлаш заводларидан 150 минг тонна бензинни Россия Федерациясининг марказий қисмларига йўналтиради.

Шунингдек, ҳукумат Беларусдан бензин импортини кўпайтириш ва нефт заводлари томонидан монометиланилин (ММА) ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берувчи октанни оширувчи қўшимчадан фойдаланишга қўйилган тақиқни олиб ташлашни режалаштирмоқда. ММА қўшимчаси юқори токсиклиги ва онкологик хавфи туфайли дунёнинг аксарият мамлакатларида тақиқланган, Россияда эса 2016 йилгача қўлланилган.

Сентябр ойи охирига келиб, мамлакатда нефтни қайта ишлаш заводларининг 38 фоизи (кунига 338 минг тонна) ишламай қолди. Бу ҳолатнинг асосий сабаби Украинанинг тўғридан тўғри қўллаган дронлар ҳужумларидир, бунинг оқибатида эса 20 дан ортиқ йирик нефт заводларига зарба берилган.

Мазкур вазият Россиядаги ёқилғи-энергетика мажмуасининг ишлашига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Сахалин ва Курил оролларидан Нижний Новгород вилояти ва Қримгача бўлган ҳудудлар ёқилғи танқислигига дуч келган. Бу ҳудудларда бензин сотишга лимит қўйилган, ҳар бир одамга 30 литрдан ортиқ бензин сотиш тақиқланган.

Ҳукумат Осиё ва Беларусдан бензин импортини кўпайтириш ва нефтни қайта ишлаш заводларига қўйиладиган экологик талабларни камайтириш орқали ички бозорга ҳар ойда қўшимча 350 минг тонна бензин ва 100 минг тонна дизел ёқилғисини йўналтириш имкониятини кўзламоқда. Шунга қарамай, нефт маҳсулотлари учун юкланган чегаралар ва янги импортга оид чоралар нафақат ички бозорни, балки глобал ёқилғи савдосини ҳам ўзида мужассамлаштиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ёқилғи танқислиги: Осиё ва Беларусдан бензин импорти ортмоқда