
Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти Краснодар ўлкасидаги тоғлар устида қулаган. Бу ҳақда Kun.uz сайти манбаларга асосланиб хабар берди.
«Дастлабки маълумотларга кўра, Москвадан учиб, Сочида ёқилғи қуйиш учун тўхтаб ўтган Ту-154 самолёти Россия ҳудудидан чиқиб кетмаган. У Краснодар ўлкасидаги тоғларга қулаган бўлиши мумкин», — деган манба.
Самолёт Сочидан Москва вақти билан соат 5:20да Суриянинг Латақия шаҳрига йўл олган ва 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолган.
Унинг бортида дастлаб 70 ҳарбий бўлгани айтилганди. Кейинроқ, самолётда жами 91 киши бўлгани маълум қилинди. Улар экипажнинг 8 аъзоси ҳамда асосий қисми мусиқачилар ва журналистлардан иборат йўловчилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар