
Россия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-транспорт самолёти Сочи аэропортидан чиқиб, 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолган. Бу ҳақда Kun.uz сайти манбаларга асосланиб хабар берди.
ТАСС манбасининг хабар қилишича, самолёт Қора денгиз устида қулаган. Қирғоқдан 1,5 км масофада самолёт қолдиқлари топилди.
"Қирғоқдан 5,5 км масофада самолёт ёқилғиси тўкилган. Қирғоқдан 1,5 км масофадан лайнер қолдиқлари топилди. Қора денгиз акваториясида йўловчиларнинг шахсий буюмлари сузиб юрибди", дейилган хабарда.
Йўловчиларнинг биронтаси тирик қолмаган.
Қора денгиз ҳудудида 7та кема самолётни қидириш ишларига жалб этилган.
Бундан олдинги хабарларда самолёт Краснодар ўлкасидаги тоғларга қулагани айтилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар