date
views 6 517

Александров номли ансамбль яккахони яқинда фарзандли бўлгани туфайли Ту-154 ҳалокатидан четда қолди

Александров номли ансамбль яккахони яқинда фарзандли бўлгани туфайли Ту-154 ҳалокатидан четда қолди

Россия мудофаа вазирлигининг ҳалокатга учраган Ту-154 самолёти бортида Александров номли мусиқа ва рақс ансамблининг деярли барча аъзолари бор эди. Фақат уч яккахон сафарга чиқмади ва шу туфайли омон қолди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Ансамбль аъзоси Вадим Ананьевнинг айтишича, фақат баян ва балалайкада куй ижро этувчи мусиқачилар сафарга чиққан эди. Унинг ўзи эса яқинда фарзандли бўлгани боис уйда қолган эди.

«Мен ансамбль раҳбаридан қолишга рухсат сўрадим. Бундан ташқари, эртага чиқиш бор эди, шу боис мени ҳамда яккахонлар Валерий Гавва ва Борис Дьяковни қолдиришди. Хордаги бошқалар учиб кетганди», — деди Ананьев.

Самолёт бортида жами 92 киши бўлиб, уларнинг 64 нафари ансамбль аъзолари эди. Ансамбль раҳбари, Термизда туғилиб ўсган Валерий Халилов ҳалок бўлганлар орасида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Александров номли ансамбль яккахони яқинда фарзандли бўлгани туфайли Ту-154 ҳалокатидан четда қолди