
Россия Мудофаа вазирлигига тегишли Ту-154 самолёти 25 декабрь куни тонгида Адлер аэропортидан кўтарилганидан кўп ўтмай, Қора денгизга қулади. Самолёт бортида 92 киши, жумладан, Александров номидаги ашула ва рақс ансамблининг 64 нафар артисти бўлган. Улар Суриядаги россиялик ҳарбийларни қутлаш учун йўлга чиққан эди.
Шунингдек, Ту-154 нинг бортида тўққиз журналист — Россия «Биринчи канали», «Звезда» ва «NTV» телеканалларининг тасвирга олиш гуруҳлари бўлган. Йўловчилар рўйхатида Елизавета Глинка (Доктор Лиза) номини ҳам учратиш мумкин.













Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар