date
Add

Трамп Украина урушини тугатиш кутганидан ҳам мураккаблигини тан олди

Трамп Украина урушини тугатиш кутганидан ҳам мураккаблигини тан олди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия–Украина ўртасидаги тўқнашувни тўхтатишга қаратилган дипломатик мулоқотлар кутилганидан анча мурakkаб кечаётганини маълум қилди. BBC News ёзишича, у бу фикрларни Канада Бош вазири Марк Карни билан учрашувда баён этди. Трампнинг айтишича, Владимир Путин билан олиб борилаётган бевосита суҳбатлар «ўйлагандан ҳам қийин» келган.

«Бу — ақл бовар қилмас даражада мураккаб жараён. Аввалига бу ишни энг осон ечимлардан бири деб ўйлагандим», — деди у.

Шу билан бирга, Трамп Ғазо атрофидаги вазият бўйича тинчлик келишувига «жуда яқин» қолинганини урғулади. У 29 сентябрь куни Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можарога оид ўз «тинчлик режаси»ни тақдим этган эди.

Россия–Украина урушига нуқта қўйиш Трампнинг сайловолди дастуридаги асосий ваъдалардан бири ҳисобланади. АҚШ ва Россия делегациялари бир неча бор учрашувлар ўтказган, президентлар шахсан Аляскада ҳам гаплашган. Бироқ ҳозирча ҳатто вақтинчалик оташкесим ҳақида ҳам келишувга эришилмаган.

Кузатувчиларга кўра, жараённинг чўзилиши бир нечта омилга — тарафлар ишончини тиклаш, кафолат механизмлари, хавфсизликка оид талаблар ва санкциялар масаласи каби кенг доирадаги келишув пунктларига бориб тақалмоқда. Шунга қарамай, Вашингтон ҳам, Москва ҳам дипломатик эшиклар очиқ қолдирилаётганини айтишди — демак, музокаралар яна давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Украина урушини тугатиш кутганидан ҳам мураккаблигини тан олди