25 декабрь куни Нурсултон Назарбоев Россияга расмий ташриф билан келди. Аввалроқ, хабар берганимиздек, Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев 25 декабрь куни “Биокад” фармацевтика заводи лабораториясини ва Санкт-Петербургдаги “Диаконт” заводидаги ишлаб чиқариш жараёнини кузатишди.
Бугун, 26 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Санк-Петербург шаҳрига ташрифи чоғида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан яна учрашув ўтказади.
Шунингдек, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Евроосиё олий иқтсодий кенгашининг (ЕОИК) сессиясида иштирок этади. Ушбу сессияда Евроосиё олий иқтисодий кенгашининг маҳсулот ва хизматларнинг ягона бозорини шакллантириш жараёнини давом эттиришга оид бир нечта ҳужжатлар имзоланади. Бу ҳақда “Qalampir” сайти хабар берди.
Саммитнинг марказий воқеаси Евроосиё олий иқтсодий кенгашининг “Божхона тўғрисида”ги шартномасининг имзоланиши бўлади.
Маълумот ўрнида, ЕОИК – халқаро иқтисодий бирлашма бўлиб, Ягона иқтисодий майдон ва фаолият ҳамда Божхона кенгаши асосида 2015 йил 1 январдан ўз иш фаолиятини бошлаган. Айни пайтда бу ташкилотга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғисизтон давлатлари аъзо бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди