date

Россия учун «Вагнер» сафида жанг қилган қозоғистонлик 5 йилга қамалди

Россия учун «Вагнер» сафида жанг қилган қозоғистонлик 5 йилга қамалди

Олмаота шаҳри суди Қозоғистон фуқароси Тимур Пралиевни 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди. Orda портали ёзганидек, у «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси орқали Россиянинг Украинага қарши урушига жалб этилган, кейинчалик эса Африканинг Мали давлатида ҳам шу гуруҳ таркибида ёлланма аскар сифатида хизмат қилган.

Суд материалларига кўра, Пралиев 2022 йил кузида Россия томонидан вербовка қилинган ва ўша йил ноябридан бошлаб Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашган. У алоқа мутахассиси сифатида хизмат ўтагани, Бахмут учун бўлган жангларда иштирок этгани ва Россия ҳудудида бир қанча медаллар билан тақдирлангани қайд этилган. 2023 йилда Пралиев Қозоғистон фуқаролигини сақлаган ҳолда Россия паспортини ҳам қўлга киритган.

Журналистлар маълумотича, Пралиев 2024 йилда ҳам «Вагнер» фаолияти доирасида Малига йўналтирилган. Бу Евгений Пригожин исёнидан кейин гуруҳнинг Кремлга содиқ қисми Африкага кўчирилгани билан боғлиқ. Улар у ерда 2025 йил июнигача хизмат қилгани айтилмоқда.

Тимур Пралиев Қозоғистонда «хорижий қуролли можароларда иштирок этиш» жинояти бўйича айбдор деб топилиб, 5 йилга қамалди. Orda'нинг таъкидлашича, бу — ушбу модда бўйича энг кам жазо. Қозоғистон Жиноят кодексининг 172-моддаси бундай ҳолатларни «ёлланма фаолият аломатларисиз» содир этилганда қўлланишини белгилайди; ёлланма шахс тўғридан-тўғри Россия Жиноят кодексининг 170-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилиши кўрсатилган, аммо Қозоғистон амалиётида бу норманинг қўлланиши ҳозирча қайд этилмаган.

Бу иш Қозоғистон расмийларининг фуқароларнинг хорижий ҳарбий тузилмаларга қўшилишига нисбатан қатъий позицияси сақланаётганини яна бир бор кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия учун «Вагнер» сафида жанг қилган қозоғистонлик 5 йилга қамалди