Калифорниянинг Анаҳайм шаҳрида жойлашган Диснейлендда фожиали воқеа содир бўлди — 60 ёшли аёл “Haunted Mansion” аттракционидан чиққанидан сўнг ҳушини йўқотиб, вафот этди. Бу ҳақда Variety нашри хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, 60 ёшли аёл Рождество мавзусидаги Nightmare Before аттраксионига ташриф буюрганидан сўнг дарҳол ҳушини йўқотган. Диснейленд хавфсизлиги биринчи ёрдам кўрсатди. Кейинроқ у маҳаллий касалхонага олиб кетилган ва у ерда вафот этгани маълум қилинган.
Ҳозирча ўлим сабаби аниқланмаган. Маҳаллий полиция сержанти Мэтт Саттернинг таъкидлашича, аттракцион фаолиятида ҳеч қандай техник муаммо қайд этилмаган.
Диснейленд расмий сайтида “Haunted Mansion” “секин ҳаракатланувчи ва энг кичик меҳмонлар учун ҳам мос аттракцион” сифатида тавсифланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!