Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳарбий соҳасидаги янги ютуқ ҳақида маълумот берди. Унга кўра, яқин вақт ичида Россия ўзининг янги қуроли яратилганини расман эълон қилиши мумкин. Давлат раҳбари таъкидлашича, қурол синовлари аллақачон бошланган ва улар муваффақиятли ўтмоқда.
«Бизнинг илгари эълон қилинган янги қурол ҳақида тез орада маълум қилиш имконимиз бўлади. У яратилмоқда, синовлар эса жуда яхши натижа кўрсатмоқда», — деди Путин Душанбедаги матбуот анжуманида.
Президентнинг таъкидлашича, янги қурол қитъалар, денгиз ва ҳаво миқёсида “ўта юқори даражадаги” имкониятларга эга бўлади. Шу билан бирга, Путин Россияда ядровий тўхтатиш тизимини янгилаш ва бу соҳани янада кучайтириш бўйича ишлар фаол олиб борилаётганини ҳам қайд этди.
Путиннинг бу баёноти Россиянинг ҳарбий салоҳияти янада ошишидан дарак бермоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!