АҚШнинг Теннесси штатида жойлашган Accurate Energetic Systems мудофаа компаниясига тегишли заводда кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда BBC нашри хабар тарқатди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида бир нечта киши ҳалок бўлган, аниқ сони ҳозирча аниқланмоқда.
Ҳодисани Хикман округи шерифи тасдиқлаган. Айтилишича, портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи мазкур корхона Бакснорт ҳудудида жойлашган.
Ҳозирда фавқулодда ҳолатлар хизмати ва қутқарувчилар воқеа жойида иш олиб бормоқда, портлаш оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар