
Россия ФВВнинг Жанубий ҳудуд қутқарувчи ғаввослари Қора денгиз тубида ҳалокатга учраган Ту-154 самолётининг фюзеляжини топишди, деб хабар қилмоқда Спутник агентлиги.
Дастлабки хабарларга кўра, самолёт қолдиқлари қирғоқдан 1 миля (1,8 км) узоқликда, 27 метр чуқурликда жойлашган. Хабарларга кўра, ҳалокатда қурбон бўлганларнинг аксарияти айнан фюзеляж (корпус) ичида бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти 25 декабр куни Қора денгиз устида ҳалокатга учраган эди. Самолёт ичида 92 киши бор эди. Йўловчиларнинг аксарияти нафар ҳарбий ансамбль артистлари бўлишган. Шунингдек самолётда 9 нафар журналистлар ҳам бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар