date

Трамп рақиби — Нью-Йорк бош прокурори айбланди

Трамп рақиби — Нью-Йорк бош прокурори айбланди

9 октябрь куни кечқурун АҚШнинг Виржиния штатида судялар ҳайъати Нью-Йорк бош прокурори Летиция Жеймсни банк фирибгарлигида айблади. У — АҚШ президенти Доналд Трампнинг энг танилган сиёсий рақибларидан бири сифатида маълум.

Аввалроқ худди шундай айбловлар Трампнинг яна бир танқидчиси, ФТБнинг собиқ директори Жеймс Комига ҳам қўйилган эди.

Жеймс ва Комига оид тергов ишларини Трамп томонидан тайинланган прокурор Линдси Ҳаллиган олиб борган. Ундан аввалги прокурор эса далиллар етарли эмаслигини билдириб, лавозимидан истеъфо берганди.

Айбловга кўра, Летиция Жеймс 2020 йилда Виржиния штатидаги кўчмас мулкни сотиб олишда қулай кредит олиш учун банкка ёлғон маълумот тақдим этган.

Бош прокурор эса бу айбловларни рад этиб, уларни “асоссиз ва сиёсий мотивланган” деб атади. Унинг сўзларига кўра, Трамп бу орқали “шахсий қасос олиш”ни кўзламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп рақиби — Нью-Йорк бош прокурори айбланди