SolAbility илмий-тадқиқот институти Global Sustainable Competitiveness Index ҳисоботини чоп этди, унда дунё мамлакатлари тараққиёт ва иқтисодий барқарорлик даражаси бўйича солиштирилди, деб ёзмоқда «Дарё» сайти.
Ҳар бир давлат 100 баллдан муайян бир баллга эга бўлди. Рейтингда Ўзбекистон 44,6 балл билан 63-ўринда жойлашди.
Биринчи поғонани 60,9 балл билан Швеция, иккинчи поғонани 59,4 балл билан Норвегия ва учинчи ўринни 59,2 балл билан Финляндия эгаллади. Юқори ўнликка, шунингдек, Дания, Исландия, Словения, Швейцария, Ирландия ва Люксембург кирди.
Қозоғистон 46,2 балл билан 47, Қирғизистон 44,3 балл билан 66, Тожикистон 42,7 балл билан 89, Туркманистон 38 балл билан 139-ўринда жойлашди.
Украина 64, Россия эса 45-поғонани эгаллади.
SolAbility рейтинги рақобатбардошлилик моделига асосланган бўлиб, у табиий капитал имконияти, мамлакат бошқаруви, интеллектуал капитал, ресурслар ва ижтимоий бирдамликни ўз ичига олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди