date
views 8 278

Афғонистон пойтахтида портлаш юз берди

Афғонистон пойтахтида портлаш юз берди

Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида чоршанба куни эрталаб портлаш юз берди, деб хабар беради Kun.uz сайти.

Маълумотларига кўра, портлаш афғон депутатларидан бирининг ҳаётига суиқасд қилиш мақсадида уюштирилган. Жароҳат олганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

TOLO News телеканалининг манбага асосан хабар беришича, портловчи қурилма парламентарий Фарруҳ Беҳиштнинг автомобилида ишга туширилган, у жароҳат олди. Унинг тансоқчиси ҳалок бўлгани айтилган.

Маълумот учун, Афғонистондаги вазият сўнгги ойларда анча ёмонлашди. Мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудларни эгаллаб олган “Толибон” радикал ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужум бошлади. Шунингдек, мамлакатда ИШИД таъсир доираси ҳам ошган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон пойтахтида портлаш юз берди