date

Зеленскийнинг Вашингтон сафари: уруш ва энергетика асосий мавзу

Зеленскийнинг Вашингтон сафари: уруш ва энергетика асосий мавзу

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга ташриф буюриб, бу сафарнинг асосий мақсадларини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ташриф чоғида мудофаа ва энергетика соҳаларида муҳим музокаралар ўтказилади.

“Аллақачон Вашингтондаман. Бугун мудофаа соҳасидаги йирик компаниялар билан учрашувлар режалаштирилган. Улар Украина муҳофазасини мустаҳкамлашга қодир бўлган кучли қурол ишлаб чиқарувчилар. Хусусан, ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимларини қўшимча етказиб бериш масаласини муҳокама қиламиз,” — деб ёзди Зеленский Telegram’даги саҳифасида.

Давлат раҳбари шунингдек, Америка энергетика компаниялари билан ҳам музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳар куни Украина энергетика тизимига зарба бермоқда ва мамлакат барқарорлигини сақлаб қолиш муҳим вазифага айланган.

Зеленскийнинг таъкидлашича, эртага у АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади. Бу мулоқотдан Украина раҳбари Россия билан урушни тугатиш йўлида илгарилаш бўлишига умид қилмоқда.

“Бу учрашув Россияга қарши урушни якунлашга хизмат қилади, деб ишонаман. Куч ва адолат тили Москва билан ҳам самарали ишлайди. Биз Россиянинг янги қуроллар ҳақида эшитган заҳотиёқ музокарага тайёрланаётганини кўриб турибмиз”, — деди Зеленский.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленскийнинг Вашингтон сафари: уруш ва энергетика асосий мавзу