Ҳиндистон Трампнинг баёнотини рад этди

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз баёнотида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди унга мамлакат Россия нефтини харид қилмаслигини маълум қилганини айтди.
“Моди бугун менга Ҳиндистон Россиядан нефть сотиб олмаётганини билдирди. Энди худди шундай келишувга Хитой билан ҳам эришиш қолди”, — деган Трамп.
Бироқ Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги президент Трампнинг бу гапларини инкор этди. Расмий Деҳлининг таъкидлашича, Нарендра Моди чоршанба куни Трамп билан умуман мулоқот қилмаган.
“Бундай суҳбат умуман бўлмаган”, — деди Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…