date

Китоб ўқишга энг кўп вақт ажратадиган 10 давлат рўйхати эълон қилинди

Китоб ўқишга энг кўп вақт ажратадиган 10 давлат рўйхати эълон қилинди

Дунё миқёсида ўтказилган сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, аҳоли энг кўп вақтни китоб ўқишга сарфлайдиган давлатлар рўйхати эълон қилинди.

Мутахассислар ўқиш маданияти юқори бўлган мамлакатларни солиштириб, йил давомида китоб мутолаасига сарфланган соатларни таҳлил қилдилар.

Китоб ўқишга энг кўп вақт ажратадиган 10 давлат:

1. АҚШ — 357 соат;

2. Ҳиндистон — 352 соат;

3. Буюк Британия — 343 соат;

4. Франция — 305 соат;

5. Италия — 278 соат;

6. Россия — 223 соат;

7. Австралия — 217 соат;

8. Испания — 187 соат;

9. Нидерландия — 187 соат;

10. Швейцария — 157 соат.

Тадқиқот хулосасига кўра, китоб ўқишга эътибор берувчи жамиятларда интеллектуал салоҳият ва ижодий фаоллик даражаси ҳам юқори бўлиши таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Китоб ўқишга энг кўп вақт ажратадиган 10 давлат рўйхати эълон қилинди