
Қора денгиз устида юз берган ҳалокат сабаблари аниқлангунига қадар барча турдаги Ту-154 самолётларининг парвози вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда РИА Новости'га асосланиб Спутник агентлиги.
"Комиссиянинг дастлабки хулосалари чиққунига қадар бу турдаги самолётларнинг парвози вақтинчалик тўхтатилди", — деди у.
Ўтган жума куни Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти ҳалокатга учради. Россиядан Сурияга йўл олган самолёт бортида 92 йўловчи бўлиб, улар орасида Александров номли оркестр артистлари, 9 нафар журналист ва 8 экипаж аъзоси бор эди. Ҳалокатда ҳеч ким омон қолмагани маълум бўлди. Қидирув операциялари чоғида самолётнинг қора қутилари денгиз тубидан тортиб олиниб, улардаги ёзувларни ўрганиш учун Москвага жўнатилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар