
Бағдод шарқида содир этилган портлаш қурбонлари сони камида 35 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда «РБК»га асосланиб «Дарё» хабар берди.
Олдинроқ теракт туфайли 20 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Қурбонлар орасида 3 нафар полициячи ҳам бор. Яна 61 киши турли даражада жароҳат олди.
Дастлабки маълумотларга кўра, худкуш автомобилда портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар