date

Истанбул яқинида олти қаватли бино вайрон бўлди

Истанбул яқинида олти қаватли бино вайрон бўлди

Истанбулдан тахминан 60 километр узоқликда жойлашган Гебзе шаҳрида олти қаватли турар жой биноси кутилмаганда қулади.

NTV телеканали маълумотига кўра, ҳозирча ҳалок бўлган ёки жароҳат олганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.

Маълум бўлишича, ҳалокат содир бўлган ҳудудда метро линияси қурилиши ишлари олиб борилаётган бўлган.

A-haberнинг ёзишича, вайроналар остида камида олти киши қолиб кетган бўлиши тахмин қилиняпти.

Қутқарув гуруҳлари ҳозирда жабрланувчиларни излаш ва уларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ишларини олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбул яқинида олти қаватли бино вайрон бўлди