
Москва шаҳридаги Домодедово аэропортида 11 рейс кечиктирилди, 9 рейс эса бекор қилинди. Шереметьево аэропортида ҳам 11 рейс кечиктирилди ва яна 11 рейс бекор қилинди. «Яндекс. Расписания» интернет-ресурсида шу ҳақида хабар берилди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Манбага кўра, ҳозирча фақат Внуково аэропортида барча рейслар жадвалга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Таъкидланишича, рейсларнинг кечиктирилиши ва бекор қилинишига Москвадаги об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 4 январда бошланган қор ва изғирин кечга бориб сезиларли даражада кучаяди. Тунда шаҳарда 8-9 сантиметргача қор ёғиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар