16:46 / 05.01.2017
6 327

Туркияда Dogan холдинги ходимлари тинтув қилинди

Туркияда Dogan холдинги ходимлари тинтув қилинди

Туркия полицияси Dogan холдингининг собиқ бош директори ва бош ҳуқуқий маслаҳатчисининг идора ва уйларини тинтув қилиб, уларни қўлга олди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

Туркиянинг Dogan холдинги ОАВ, молия, туризм ва энергетика соҳасида фаолият юритади, шунингдек Hurriyet газетаси ва CNN Turk телеканалига эгалик қилади.

Холдинг компаниясида маълум қилинишича, тинтувлар фақат шахсий идоралар ва икки ходимнинг уйида ўтказилган. Ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳаракатлари компания фаолиятига таъсир кўрсатмаган.

Полиция июль ойидаги ҳарбий тўнтарув ҳаракатларида айбланаётган мухолифат воиз Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига нисбатан йўлга қўйилган тергов доирасида ҳаракат қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда Dogan холдинги ходимлари тинтув қилинди