
Россияда мигрантлар учун патент нархини ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда UPL мухбири хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, патент нархи 2026-йилнинг 1-январидан оширилади. Маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш мақсадида ушбу чоралар кўрилмоқда.
Ўртача ҳисобда патент нархи 2000 дан 5000 рублгача ошиши кутилмоқда. Нарҳ миқдори мигрант ишлаётган ҳудудга боғлиқ бўлади.
Шуни таъкидлаш жоизки, норасмий маълумотларга кўра, Россияда тахминан 2 миллион нафар ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар