
Туркия чегара хизматлари Эрондан мамлакат ҳудудига катта миқдорда наркотик моддалар олиб киришга қилинган уринишни бартараф этди.
“Report” нашри ёзишича, Туркия Савдо вазирлиги маълумотига кўра, 1 ноябрь куни Ағри вилоятидаги Гурбулоқ назорат-ўтказиш пунктларидан бирида ўтказилган махсус операция вақтида 721 килограмм суюқ метамфетамин топилган.
Қайд этилишича, мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг умумий баҳоси 2 миллиард 612 миллион турк лирасига, яъни тахминан 62 миллион 185 минг АҚШ долларига тенг.
Шунингдек, йил бошидан буён Туркияда жами 30,1 минг килограмм наркотик модда қўлга олинган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 96 миллиард доллардан ошгани маълум қилинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар