date

Ҳиндистонда автобус ва юк машинаси тўқнашиб, 24 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда автобус ва юк машинаси тўқнашиб, 24 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг жанубида жойлашган Телангана штатида йўловчи автобус ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳалокати рўй берди. Натижада камида 24 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 18 киши тан жароҳат олгани маълум қилинди.

Hindustan Times нашри ёзишича, Ҳайдаробод шаҳри томон йўл олган автобусда тахминан 70 нафар йўловчи бўлган. Юк машинаси эса шағал ташиб кетаётган пайтда бошқарувни йўқотиб, автобусга куч билан урилган. Зарба оқибатида юкнинг бир қисми транспорт ичига тўкилиб, айрим йўловчиларни қамаб қўйган.

Ҳодиса жойига қутқарув гуруҳлари етган ва йўловчиларни чиқариш учун экскаваторлардан фойдаланилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга ҳаддан ташқари тезлик ва юк машина ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда автобус ва юк машинаси тўқнашиб, 24 киши ҳалок бўлди