11:33 / 07.01.2017
6 973

АҚШ Разведкаси: Россия разведкаси Guccifer билан алоқадор

АҚШ Разведкаси: Россия разведкаси Guccifer билан алоқадор

АҚШ Разведкаси мамлакат сайлов жараёнига Россия томони аралашганини уқдирувчи ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, РФ Қуролли кучлари Бош штаби Бош разведка бошқармаси (БРБ) Guccifer 2.0 лақабли хакер ва DCLeaks.com сайти ортида туради. Айнан улар Америка компьютер тизимларига уюштирилган киберҳужумларда асосий айбланувчилар ҳисобланади, дейилади Кун.уз сайти хабарида.

"Биз катта ишонч билан айтамизки, Россия ҳарбий разведкаси – Бош штаб Бош разведка бошқармаси, яъни БРБ – Guccifer 2.0 шахсини ва DCLeaks.com сайтини хакерлик ҳужумидан жабр кўрган америкалик жабрдийдаларга тегишли хабарларни ошкор қилишда фойдаланган", — дейилади МРБ, ФҚБ ва АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг қўшма баёнотида.

Америка разведкасига кўра, хакерлик воситасида олинган маълумотлар ОАВ ва WikiLeaks сайтига берилган.

Шу билан бирга, ҳужжатда айтилишича, "россиялик хакерлар томонидан бузилган тизимлар овозларни санаш тизимларига боғлиқ бўлмаган".

Россия томони, шунингдек, Трампга ёрдам бериш учун Sputnik ва RT телеканалларидан ҳам фойдаланган.

"Маҳаллий ОАВ аппаратидан ташкил топган ва глобал томошабинларга мўлжалланган RT ва Sputnik каби Россия ташвиқот машиналари ҳамда ҳукуматга қарашли троллар тармоғи таъсир кўрсатиш кампаниясига пойдевор бўлган", — дейилади ҳисоботда. говорится в докладе.

АҚШ разведкасининг таъкидлашича, Россия АҚШ президентлиги сайловларида қўлга киритган тажрибасини бутун дунёда қўллашни режалаштирмоқда. "Россия АҚШдаги президентлик сайлови чоғида олган малакасини бутун дунёда, хусусан, Америка иттифоқчиларидаги сайловларда қўллашни режалаштирмоқда".

Таъкидланишича, "Россия махсус хизматлари сайловолди кампаниясига таъсирини ўз муваффақияти деб ҳисобламоқда".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Разведкаси: Россия разведкаси Guccifer билан алоқадор