
АҚШдаги президентлик сайловларини ютқазган Ҳиллари Клинтон 2017 йил кузида ўз номзодини Нью-Йорк мэри лавозими учун сайловларга қўйиши мумкин. Бу ҳақда New York Daily нашрига асосланиб Кун.уз маълум қилмоқда.
Нашр манбасининг таъкидлашича, Клинтоннинг тарафдорлари уни сиёсатга қайтишга ва Нью-Йоркнинг амалдаги мэри Билл де Блазиога чақириқ ташлашга кўндиришмоқда. Клинтоннинг ўзи ҳам гап орасида бу имкониятни рад этмаган. Сайловлар 7 ноябрга белгиланган ва Клинтонда уларга тайёрланиш учун ҳали вақт сероб.
Нашрнинг таъкидлашича, Клинтон ва де Блазио ўртасидаги илиқ муносабатлар мэр Клинтонни президентлик сайловларида қўллаб-қувватлашни истамаганидан кейин кескин ёмонлашган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар