Канадада 45 млн доллар ютуқ келтирган лотерея чиптаси сотилди

  • 08 январь 2017, 11:47
  • 5 167
  • Дунё
  • Канадада 45 млн доллар ютуқ келтирган лотерея чиптаси сотилди

    60 миллион Канада доллари (45,4 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги ютуқ чиққан Lotto Max лотерея чиптаси Квебек провинциясида сотилди. Бу ҳақда Atlantic Lottery ассоциацияси вакиллари маълум қилди, деб хабар беради «Дарё».

    Шунингдек, яна 18 кишига 1 миллион Канада долларидан (760 минг доллар) ютуқ насиб этди. Бу чипталар Канаданинг деярли барча провинцияларида сотилган.

    Маълумот учун, 2015 йил октябрида «49 дан 6» лотереясида мамлакат тарихидаги энг йирик — 64 миллион Канада доллари миқдоридаги (49,5 миллион доллар) жекпот ўйналганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Канадада 45 млн доллар ютуқ келтирган лотерея чиптаси сотилди