date

Шимолий Корея Россияга минглаб аскар жўнатгани маълум бўлди

Шимолий Корея Россияга минглаб аскар жўнатгани маълум бўлди

Жанубий Корея разведка хизмати маълумотларига кўра, 2025 йил сентябридан бери Шимолий Корея Россия ҳудудига қарийб 5 мингга яқин ҳарбий жўнатган. Бу ҳақда Yonhap агентлиги ўз манбалари орқали хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, ушбу аскарлар асосан “инфратузилмани тиклаш ишлари”га жалб этилган. Улар орасида миналарни тозалаш билан шуғулланадиган махсус сапёр бўлинмалари ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг сони минг нафар атрофида экани айтилмоқда.

Жанубий Корея парламенти аъзоси Ли Сон Гвонгнинг таъкидлашича, разведка КХДРда Россияга юбориладиган шахсий таркиб учун махсус тайёргарлик ва саралаш ишлари олиб борилаётганини қайд этган.

Ҳозирги вақтда Россия–Украина чегараси яқинида 10 мингга яқин шимолий кореялик ҳарбийлар мавжуд экани маълум қилинган.

2024 йил кузида КХДР аскарлари Курск вилоятидаги жангларда иштирок этгани ҳақида илк бор хабар берилганди. Ўшанда Украина ва Жанубий Корея разведкаси уларни “рус армиясига ёрдам берувчи бўлинмалар” сифатида қайд этган, Москва эса бу маълумотни инкор этмаган, фақат тасдиқламаган ҳам.

2025 йил апрел ойида Россия расман Шимолий Корея ҳарбийларининг ўз сафида жанг қилганини тан олди. Россия бош штаби раҳбари Валерий Герасимов президент Владимир Путинга ҳисобот бериб, Курск вилоятидаги “операция муваффақиятида КХДР аскарларининг ҳиссаси катта бўлганини” айтган.

Ким Чен Ин эса август ойида жангларда иштирок этган командирларни шахсан тақдирлади. Бу ҳолат таҳлилчилар томонидан “Шимолий Кореянинг тўғридан тўғри ҳарбий иштирокини тугатиши мумкин” деган фикр билан изоҳланган.

Ғарб ва Жанубий Корея манбаларига кўра, Курскдаги ҳарбий ҳаракатларда 15 мингга яқин шимолий кореялик қатнашган бўлиши эҳтимол, уларнинг 500 дан 1500 нафари орасида ҳалок бўлгани айтилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея Россияга минглаб аскар жўнатгани маълум бўлди