21:26 / 08.01.2017
9 082

Чимкентда икки қаватли уй қулаб тушди (Фото)

Чимкентда икки қаватли уй қулаб тушди (Фото)

Чимкентда газ портлаши оқибатида икки қаватли уй қулаб тушди. Бу ҳақда Tengrinews.kz'га асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Фавқулодда воқеа 8 январда тонгги соат 4 да юз берган. Махсус хизматларга икки оилага мўлжалланган 2 қаватли уйнинг қулаб тушгани ҳақида сигнал келиб тушган. Уйда квартирантлар яшаган. Уй қулагандан ярим соат ўтиб вайроналар остидан 2015 йилда туғилган бола чиқариб олинган. Сўнгра боланинг ота-онаси ҳам чиқариб олинган, бироқ аёл ҳалок бўлган. Кейинроқ яна икки киши тирик топилган. Натижада уч киши шифохонага юборилган, бир киши шифохонага боришдан бош тортган.

Воқеа Чимкентнинг 18-микротуманида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага газ-ҳаво аралашмасининг портлаши сабаб бўлган. Айни вақтда фавқулодда вазиятлар департаменти мутахассислари фалокатнинг аниқ сабабларини аниқлаштиришмоқда. Таъкидланишича, бу тумандан газ қувури ўтган, бироқ вайроналар остидан камин ва иситиш электр қурилмаси аниқланган. Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари маълумотларига кўра, портлашдан кейинги ёнғин чиқмаган. Қулаш майдони 64 квадрат метрни ташкил қилган. Уй буткул вайрон бўлган.

Ўнлаб одамлар уйда яшовчиларни қутқаришда иштирок этишган. Уй электр ва газ тармоғидан узиб қўйилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чимкентда икки қаватли уй қулаб тушди (Фото)