date

Москва вилоятида ишчи 12-қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди

Москва вилоятида ишчи 12-қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди

Москва вилоятининг Лосино-Петровский туманида фожиали ҳолат юз берди — қурилиш майдонида ишчи баландликдан йиқилиб, жон таслим қилди. Бу ҳақда Москва вилояти прокуратураси матбуот хизмати орқали маълум қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса “Биокомбинат” посёлкасида барпо этилаётган бинолардан бирида содир бўлган. Ишчи ғишт териш жараёнида мувозанатни йўқотиб, 12-қаватдан пастга қулаб тушган. Афсуски, у олинган оғир жароҳатлар сабаб жойидаёқ вафот этган.

Маълум бўлишича, қурилиш майдонида хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши бўйича жиддий камчиликлар кузатилган бўлиши мумкин. Ҳозирда Шёлково шаҳар прокуратураси меҳнат муҳофазаси ва иш шароити бўйича амалдаги қонунчилик талабларига қанчалик амал қилинганини текширмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, сўнгги йилларда қурилиш соҳасида меҳнат хавфсизлигига оид қоидаларга эътибор сусайгани натижасида бундай фожеалар сони кўпаймоқда. Ҳар бир ишчи шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши, иш жойларида эса хавфсизлик бўйича назорат кучайтирилиши лозим.

Расмийлар ҳодиса сабабларини аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича суриштирувни бошлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва вилоятида ишчи 12-қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди