Қирғизистонда тўйда болани тепган 17 ёшли йигит жаримага тортилди (видео)

Дунё1 дақиқа ўқиш1
Қирғизистонда тўйда болани тепган 17 ёшли йигит жаримага тортилди (видео)

Қозоғистон ижтимоий тармоқларида тўй маросимида қўшиқ куйлаётган йигит болани кўкрак қисмидан тепиб юборгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, воқеа Қирғизистонда содир бўлган. Ҳодисага алоқадор 17 ёшли йигит жаримага тортилди. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 25 ноябрь куни Қирғизистоннинг Чуй вилояти Сокулук қишлоғида юз берган. Видеода икки нафар бола хонанданинг чиқишига халақит бераётгани акс этган. Шундан сўнг йигит улардан бирини кўкрак қисмига қаттиқ тепган. Зарба оқибатида бола ерга йиқилган.

Чуй вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган ва йигитнинг шахси аниқланган. Унинг 17 ёшда экани маълум бўлган.

Унга нисбатан Қирғизистоннинг Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси 126-моддаси — майда безорилик бўйича баённома расмийлаштирилган.

Иш ҳужжатлари Сокулук туман судига юборилган. Суд қарори билан йигитга жарима жазоси тайинланган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Саломатлик
    Ижтимоий-иқтисодий шароити яхши одамлар узоқроқ ва мунтазамроқ ухлайди
  2. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда маст ҳайдовчиларга икки йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин
  3. Маданият
    Хамдам Собиров «Chupa chupsim» қўшиғини тақдим этди (видео)
  4. Авто
    Ўзбекистонда машиналар тоқ ва жуфт кунларда ҳаракатланиши мумкин
  5. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда реклама овозини баландлатган телеканалларга чора кўрилиши мумкин
  6. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда маст ҳолда такроран машина ҳайдаганлар қамалиши мумкин
  7. Жамият
    Тошкентда рўйхатсиз сомса сотган шахсга жарима берилди
  8. Спорт
    «Нефтчи» «Динамо» билан дуранг ўйнаб, чемпионликни қўлга киритди
  9. Спорт
    Манчестер Юнайтед — Брентфорд: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)
  10. Спорт
    Гамбург — Бавария Мюнхен: жонли матнли трансляция (Германия Бундеслигаси)