АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп лавозимига киришганидан сўнг, унинг қизи Иванка вақтинча Trump Organization ва либослар ҳамда аксессуарлар ишлаб чиқарувчи ўз компаниясини тарк этади.
11 январда маълум қилинганидек, Иванканинг турмуш ўртоғи, Трампнинг куёви Жаред Кушнер АҚШ сайланган президентининг Оқ уйдаги катта маслаҳатчиси бўлади. Аммо, Иванканинг ўзи Оқ уйда ишламайди.
"Отам Америка Қўшма Штатларининг 45-президенти лавозимини эгаллаганидан сўнг, мен Trump Organization ва ўз номимдаги либослар ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи компаниядан вақтинча дам оламан. Мен иккала компания бошқаруви ва ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этмайман", — деб ёзган Иванка Facebook саҳифасида.
Дональд Трамп эса, унинг бизнеси икки ўғли Дональд кичик ва Эрик бошқарувига ўтишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўғиллари компанияни "малакали" бошқаришади ва у билан ҳеч нарсани муҳокама қилмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди