Владимир вилоятидаги (Россия) Александров туманида истиқомат қилувчи оила ўзининг икки ёшли фарзанди Расулнинг исмини Путинга ўзгартирди. Бу ҳақда РИА "Новости"га асосланиб Кун.уз хабар берди.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, ФҲДЁга икки ёшли ўғли Расулнинг исмини ўзгартириш истагини билдирган Жўраевлар оиласи мурожаат қилган. Боланинг ота-онаси унинг исмини Путинга ўзгартиришга қарор қилишган.
"Бола Москва шаҳрида туғилган ва шу ерда рўйхатга олинган. Бироқ Владимир вилоятида яшайди, шу боис оила вакиллари унинг исмини ўзгартириш учун бизга мурожаат қилишга ҳақлидирлар... Биз бу борада Москвага сўров юбордик, у ерда мутахассислар ҳужжатларга ўзгариш киритишди ва бизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг янги нусхасини йўллашди. Бола ҳужжатда Путин Жаҳонгирович Жўраев, дея қайд этилди", - деди ФҲДЁ раҳбари.
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, Жўраевлар оиласи асли Тожикистондан. Улар Александров туманидаги Легково қишлоғида яшайдилар. Боланинг исмини ўзгартириш ғояси унинг РФ президентини қаттиқ ҳурмат қилувчи бобосидан чиққан. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»