Туркия парламентининг Адолат ва тараққиёт партияси ва мухолиф Халқ-республика партияси депутатлари ўртасида мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақида ўтказилган муҳокама чоғида оммавий муштлашув келиб чиқди. Бу ҳақда Туркиянинг “NTV” телеканалига асосланиб “Қалампир.уз” хабар берди.
Мамлакат бош қонунига асосий ўзгартиришни асосан Адолат ва тараққиёт партияси депутатлари киритишди. Муштлашув эса мухолиф партия вакиллари томонидан трибунани тўсиб қўйиш ҳаракати вақтида юзага келди.
Муштлашув сабаб бир неча киши жароҳат олди, адолат ва тараққиёт партияси раҳбар ўринбосари Фотиҳ Шаҳин бурнини синдириб олган. Шунингдек, юзага келган воқеа оқибатида микрофонлар, стол ва стулларга зарар етган.
Туркия парламенти 330 дан ортиқ депутат овоз берган тақдирда, конституцияга ўзгартириш киритиши мумкин. Адолат ва тараққиёт партияси ва Миллий ҳаракат партияси парламентда 355 та овозга эга. Яна иккита мухолиф партиялар, яъни Халқ-республика партияси ва Халқлар демократияси партияси депутатлари парламент тизими эмас, президентлик тизимини амалга киритишга қарши чиқишмоқда. Бу икки партия мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни яккаҳокимлик ўрнатишга уринишда айблашмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди